Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 4 / Қонунбузарликлар фош этилди

«ОҒУ»ли жўнатмалар

Дори-дармон воситаларини олиб киришда таркибида психотроп моддалар бўлганларига айниқса алоҳида ёндашилади. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида»ги 293-сон қарори билан мамлакатимиз божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши тақиқланган ва чегараланган психотроп ҳамда наркотик воситалар рўйхати тасдиқланган.

Шунингдек, ушбу қарор билан психотроп ва гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва муомалага киритиш фақатгина Ўзбекистон Рес­публикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бериладиган сертификат ва рухсатномалар асосида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган.

Қорақалпоғистонлик божхоначилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда «Москва-Душанбе» поезди йўловчиларидан бири, бухоролик Н.А.нинг қўл юкларини божхона кўригидан ўтказишганда, ушбу аёл 29 та «Феназепам» психотроп таблеткаларини яширин равишда олиб киришга уринганлиги аниқланди.

«Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона постида Россия Федерациясидан кириб келган йўловчи поездларидан яна бирида хориж фуқароси Л.Семенцов 150 та «Феназепам» психотроп таблеткалари ва 30 та «Клофелин» таблеткаларини ноқонуний равишда олиб киришга уринганда тўхтатиб қолинди.

Маълумки, Халқаро почта Конвенциясининг 15-моддасига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган. Лекин шунга қарамай, сўнгги пайтларда таркибида шундай моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини почта жўнатмалари орасида жўнатиш ҳолати ҳам учраб турибди. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Бошпочтамт» божхона пости ходимлари бу каби божхона қоидабузарликларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.

Исроилдан сирдарёлик Ф.С. ва пойтахтлик Л.Г. номига юборилган почта жўнатмалари амалдаги тартибларга мувофиқ божхона кўригидан ўтказилганда, уларда 154 дона «Клонидин» ва «Оксазепам» психотроп таблеткалари юборилгани фош қилинди.

Шунингдек, мазкур пост ходимлари АҚШдан юборилган почта жўнатмаларидан бирини божхона кўригидан ўтказишганда 3 турдаги 263 дона психотроп таблеткалар амалдаги тартибларга зид равишда юборилгани маълум бўлди. Пойтахтлик М.Г. номига келган мазкур жўнатмада, шунингдек 6 турдаги 474 дона бошқа дори воситалари ҳам юборилган экан.

2013 йил мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 127 та қонунбузарлик ҳолатида 8,8 минг донадан ортиқ психотроп таблеткаларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом этти­рилмоқда.

 

Прочитано: 2207 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика