Norma.uz

Таътилга ҳақ олиш учун... Прокуратура ёки судга боринг

Мен 2013 йил 23 декабрдан таътилдаман, бироқ таътил пулини ҳали олмадим. Бундай ҳолатда нима қилиш керак?

В.Ўрмонов.

Оҳангарон шаҳри.

 

– Албатта, сизга нисбатан нотўғри муносабатда бўлиш­ган.

Иш берувчи Меҳнат кодексининг (МК) 148-моддаси талаб­ларини қўпол тарзда бузган. Одатда таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади.

Йиллик таътиллар даври учун ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш кафолатланади (МКнинг 169-моддаси).

Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи то­монидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга муво­фиқ белгиланади. Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида 15 кун олдин хабардор қилиниши керак.

Агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

Шунингдек агар ходим таътилнинг бошланиш вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилинмаган ёки унга таътил бошлангунга қадар таътил вақти учун ҳақ тўланмаган бўлса, таътил ходимнинг аризасига мувофиқ бошқа вақтга кўчирилади.

Ҳозирги вақтда амал қила­ётган Меҳнат кодекси иш берувчиларга бирор-бир асосларга кўра ходимнинг таътилига ҳақ тўламаслик ҳуқуқини бермайди.

Агар сиз мустақил равишда ёки ўз вакилингиз иштирокида иш берувчи билан бевосита музокараларда ихтилофни бартараф этишга муваффақ бўлмасангиз, ўз меҳнат ҳуқуқларингизни ҳи­моя қилиш учун Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) мар­ка­зига, иш берувчи жойлашган жойдаги давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторига ёки туман прокуратураси, шунингдек судга иш берувчингизнинг ҳаракатларини уларнинг меҳнат тўғрисидаги қо­нун ҳужжатларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан текширишни талаб қилиб мурожаат этинг.

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 905 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика