Norma.uz

Нотариусга бориш мажбурийми?

Бизнинг МЧЖ (ижарачи) билан хусусий фирма (ижарага берувчи) ўртасида ижара шартномаси тузилиб, давлат рўйхатга олиш ра­қамларига эга бўлган ўриндиқли шатакчи машина ва трейлер-тиркамани бошқариш ҳамда техник фойдаланиш хизматларини (экипажи билан) кўрсатиш белгиланди. Яқинда бизда текширув ўтказилди ва далолатномада ижара шартномаси нотўғри расмийлаштирилганлиги, уни нотариал тасдиқлаш зарурлиги кўрсатилди.

Текширувчилар ҳақлими? Ҳақиқатан ҳам бундай шартнома нотариал тасдиқланиши керакми?

Б.Ғуломхўжаев, юрисконсульт.

 

– «Автомобиль транспорти тўғри­сида»ги Қонуннинг (29.08.1998 йилдаги 674-I-сон) 2-моддасига мувофиқ йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳам­да махсус ишларни бажаришга мўл­жалланган автомобиллар, шатакчи авто­мобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар автотранспорт воситалари ҳисобланади. Шу тариқа, ўриндиқли шатакчи машина ва трейлер-тир­кама автотранспорт воситалари ҳисоб­ланади.

Фуқаролик кодекси (бундан кейин – ФК) 354-моддасининг тўртинчи қисми­га мувофиқ тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Бироқ, ушбу модданинг бешинчи қисмида кел­тирилган нормага кўра, шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. Бу эса фуқаролик қонун ҳужжатлари томонидан автотранспорт воситалари ижараси шартномаларига қўйиладиган шартларга ижара шартномаси тарафлари риоя этишининг зарурлигини анг­латади.

ФК 565-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларини ижара­га бериш шартномаси нотариал тасдиқ­ланган бўлиши керак. Бундан ташқари, Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган) асосан автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш ва (ёки) уларни тасарруф этиш ишончномалари, бошқа шахсга бериш (олди-сотди, алмаштириш, ҳадя этиш, рента), ижарага бериш, текин фойдаланиш, гаровга қўйиш, лизинг шартномалари нотариал тартибда тасдиқланиши керак.

Бироқ сизнинг ҳолатда ижара шартномаси нотариал тартибда тасдиқ­ланмаган, бу эса ФКнинг 565-моддаси ва Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талаб­ларини бузиш ҳисобланади.

Шу сабабли текширувчилар ҳақли талаб қўйганлар, кўрсатилган ижара шартномаси нотариал тасдиқланиши керак эди. Бундан ташқари, шуни таъкидлаш лозимки, бундай ижара шартномаси битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этилмаганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилиши керак (ФКнинг 115-моддаси), битимнинг ўзи эса ҳақиқий бўлмайди (ФКнинг 112-моддаси).

Павел СИЛЬНОВ, адвокат

 

Прочитано: 5589 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика