Norma.uz

Даъвогарнинг ҳуқуқи бор

Бизнинг МЧЖ хўжалик судига 60 000 000 сўм миқдорида қарз ва 12 000 000 сўм миқдорида пеня суммасини ундириш даъвоси билан мурожаат қилди. Даъво берилган кундан бошлаб ишни кўриш бошланишига қадар жавобгар қарзни қисман сўндирди ва унинг қарзи ишни кўриш бошланишигача 35 000 000 сўмни ташкил этди.

Биз судда қандай иш тутишимиз керак, зеро асосий қарз камайган, қарзни қис­ман сўндириш ундириладиган пеня суммасига қандай таъсир кўр­сатади?

Г.Болтабоева,

МЧЖ бош бухгалтери.

Самарқанд вилояти.

 

– Хўжалик процессуал кодекси 40-модда­сининг биринчи қисмига мувофиқ даъвогар хў­жалик низоси бўйича ҳал қилув қарори қа­бул қилингунга қадар даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш ёхуд даъводан воз кечишга ҳақли.

Бунинг маъноси шуки, хўжалик судида иш кў­рилаётганда сиз ёзма шаклда даъво талаблари миқдорини 35 000 000 сўмгача камайтириш тўғрисида ариза беришга ҳақлисиз. Пеняга келсак, унинг миқдори Фуқаролик кодекси (ФК) 260 ва 325-моддаларининг қоидалари бўйича белгиланади. Шу билан бирга суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлигини ҳисобга олиш керак. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада ба­жарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак (ФКнинг 326-моддаси). Шу билан бирга шуни эътиборга олиш лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар миқдоридан, яъни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдоридан1 кам бўлмаслиги лозим (ОХС Пленумининг 15.06.2007 йилдаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошиси).

1ЎзР МБнинг қайта молиялаш ставкаси миқдори 2014 йил 1 январдан 10%ни ташкил қилади.

Павел СИЛЬНОВ, адвокат

 

Прочитано: 772 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика