Norma.uz

Олдиндан таътилга чиқиш даъвога сабаб бўлиши мумкин

Олдиндан меҳнат таътилига чиққан ходим меҳнат муносабатларини тугатмоқда. У билан ҳисоб-китоб чоғида мавжуд суммалар таътилнинг ишланмаган кунлари учун ходимга тўланган пул маблағларини қоплаш учун етарли эмаслиги аниқланди. Иш берувчи уни суд орқали ундириши мумкинми?

 

– Иш берувчи таътилнинг иш­ланмаган кунлари учун ол­диндан ҳақ тўлаш билан кор­хонага етказилган моддий за­рарни ундириш учун судга му­рожаат қилишга ҳақли.

МК 164-моддаси иккинчи қис­мининг 4-банди билан иш берувчига ходимнинг меҳнат ҳақидан, шу жумладан ҳисо­бидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шарт­номаси бекор қилинганда, унинг ишланмаган кунлари учун қарзни сўндириш мақсадида ушлаб қо­лиш ҳуқуқи берилади. Бироқ бундай ушланмалар меҳнат шарт­номаси МК 89-моддасининг тўртинчи қисмида (ходим ян­ги меҳнат шартлари асосида иш­лашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли), 100-моддаси иккинчи қисмининг 1 ва 2-бандларида (технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги; ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши), 106-моддасининг 1 ва 2-бандларида (ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда; шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга тикланган тақдирда) кўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда амалга оширилмайди.

Сизнинг ҳолатда иш берувчи ҳисоб-китоб чоғида ходим­га ҳисобланган маблағларнинг етар­ли эмаслиги туфайли ҳосил бўлган қарзни ушлаб қола олмаган. Бинобарин, агар ишдан бў­шатилаётган шахс МКнинг юқо­рида кўрсатилган моддала­ридаги тоифага кирмаса, иш берувчи таътилнинг ишланмаган кун­лари учун олдиндан ҳақ тўлаш кўринишида корхонага етказилган моддий зарар учун ходимга нисбатан судга даъво аризаси тақдим этишга ҳақлидир.

Прочитано: 2324 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика