Norma.uz

Иссиқ сув ҳисоблагичи қандай ўрнатилади?

1. Истеъмолчи ўз квартирасида иссиқ сувни ҳисоблаш асбобини ўз ҳисобидан сотиб олади ва ўрнатади. Уни қурилиш ёки хўжалик дўконидан харид қилган маъқул. Агар сув ҳисоблагични бозордан сотиб олишга қарор қилган бўлсангиз, уни шубҳали савдогарлардан эмас, балки ихтисослашган дўкондан олишга ҳаракат қилинг, чунки контрафактга дуч келишингиз мумкин.

2. Харид вақтида чекни олиш ва сақлаб қўйишни унутманг – у ҳисоблаш асбобида носозликлар аниқланган тақдирда керак бўлиши мумкин.

3. Ҳисоблагич Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситаларининг давлат реестрига (бундан кейин – Реестр) киритилиши кераклигига эътибор қаратинг. Ушбу ҳолда истеъмолчининг ўрнатиш олдидан сув ҳисоблагични синаб кўриши талаб қилинмайди, чунки у ишлаб чиқарувчи томонидан синаб бўлинган. Бундай ҳисоблагични сотиб олинганидан кейин дарҳол ўрнатиш мумкин. Бошқа ҳисобга олиш асбобларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бироқ агар улар Реестрга киритилмаган бўлса, аввал абонент ҳисобидан Давстандарт органларида синовдан ўтказилиши керак.

4. Ҳисобга олиш асбобини сотиб олаётганда унинг техник паспортини талаб қилинг, уни диққат билан ўқиб чиқинг. Унда сув ҳисоблагичнинг барча техник тавсифлари, шу жумладан дастлабки давлат синови санаси, кафолат муддати кўрсатилган.

5. Ҳисоблагичнинг паспортида кўрсатилган завод рақами ҳисобга олиш асбобининг ўзидаги рақамга мос тушиши керак.

6. Иссиқ сув ҳисоблагичларининг синовлар ўртасидаги интервал жисмоний шахслар (аҳоли) учун 4 йилни, юридик шахслар учун – 2 йилни ташкил этади. Ушбу муддатларни Мажбурий давлат синовидан ўтказиладиган ўлчов асбобларининг номенклатура рўйхати («Ўзстандарт» агентлиги томонидан 1.02.2005 йилда тасдиқланган) белгилайди.

7. Ҳисоблагичнинг ўзида синов ўтказилганлиги тўғрисида тамғанинг бор-йўқлигини текширинг. Сув ҳисоблагич ишлаб чиқарилганидан кейин кўпи билан 4 йил ўтиши керак. Завод синови пайтидан бошлаб иложи борича кам вақт ўтганлиги мақбул, зеро кейинги синовни истеъмолчи ўз ҳисобидан завод синовидан кейин 4 йил ўтгач ўтказиши керак бўлади.

8. Ҳисоблагични ўрнатиш шартномасини истеъмолчи ХУМШ, бошқарувчи компания, монтаж ишларини ўтказишга лицензияси бўлган бошқа ташкилотлар билан тузиши мумкин. Ҳисоблагични ўрнатиш паспортда кўрсатилган чизмага асосан амалга оширилиши керак.

9. Сув ўлчагич ўрнатилганидан кейин абонент «Тошиссиққуввати» туман бошқармасининг диспетчерлик хизматига ҳисобга олиш асбобини фойдаланишга қабул қилиш (пломбалаш) учун мурожаат қилади. Буюртманома 3 сутка мобайнида бажарилиши керак. Фойдаланишга фақат синовдан ўтказилган ҳисоблагич қабул қилинади.

 

Қалбакисига учраб қолмаслик учун

Мутахассислар маслаҳат берадилар: ҳисоблагичнинг қалбаки ёки қалбаки эмаслигини текшириш учун унинг корпусига магнит қўйиш кифоя қилади. Ҳақиқий сув ўлчагич рангли металлдан тайёрланади, унга магнит таъсир қилмайди, қалбакиси эса арзон темирдан тайёрланади – у магнитни ўзига осон тортади.

Ҳисоблагичнинг паспортини диққат билан ўрганиб, контрафактни аниқлаш мумкин. Менга «Бетар Восток» сув ҳисоблагичнинг Хитойда ишланган қалбакисини кўрсатишди. Унинг паспортида, дарвоқе, у матбаа жиҳатидан олганда асл нусхасидан яхшироқ ишланган, ишлаб чиқарилган йили 2010 деб кўрсатилган, давлат синовидан ўтказиш санаси эса – 2009. Кўринадики, ҳисоблагич ҳали ишлаб чиқарилмаган, бироқ қандайдир тарзда у синаб кўрилган экан. Ҳақиқий бўлмаган асбобни аниқлаш имконини берадиган яна бир тафсилот. Паспортда асл нусхада бўладиганидек завод рақами кўрсатилмаган ёки у хоҳлаган рақам билан ва қўлда ёзиб қўйилган. Хуллас, харид вақтида эътиборли бўлинг.

 

Ҳисоблагичларни синаш енгиллашади

«Тошиссиқликэнергия» истеъмолчиларга иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларини синаш механизмини енгиллаштирди. Аввалги регламент жуда мураккаб бўлиб, кўп ташвиш келтирарди. Ҳисоблагични олиш учун, кейин уни пломбадан чиқариш учун мутахассисларни чақириш керак эди, кейин асбобни синашга олиб бориш, сўнгра уни олиб келиш, яна ўрнатиш ва ниҳоят уни пломбалаш учун мутахассисларни чақириш керак эди.

Ҳозир эса «Тошиссиққуввати» туман бошқармасининг диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилиш кифоя ва абонент ҳузурига мутахассислар жойининг ўзида синаб кўриш имконини берадиган «Каскад» кўчма қурилмаси билан келадилар. Бугунги кунда ушбу хизмат 23 минг сўм атрофида туради.

 

ЎзР ўлчов асбобларининг давлат реестрига киритилган, абонент ­томонидан дастлабки синов ўтказилиши талаб этилмайдиган совуқ ва иссиқ сув ҳисобини олиш асбобларининг

РЎЙХАТИ*

(27.11.2013 йилги ахборот)

Т/р

Ҳисоблагич номи

Ҳисоблагич тури

Ишлаб чиқарган корхона

1

Соябонли совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичлари шартли диам. 15 ва 20 мм

ЕТК; ETW

«Toshkent-Zenner»

ИИ МЧЖ

Тошкент ш.

2

Соябонли сув ҳисоблагичлари

МТК; MTW;

МТН I

«Toshkent-Zenner»

ИИ МЧЖ

3

Совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагичлари

СХВ-15, 15Д, 20, 20Д; СГВ-15, 15Д, 20, 20Д

«Бетар» ИЧТФ МЧЖ, Чистополь ш.,

Татаристон Республикаси

4

Соябонли сув ҳисоблагичлари

ОХТА

«Тайпит-ИП» МЧЖ

Санкт-Петербург ш.

5

Соябонли кўп струяли сув ҳисоблагичлари

ОХТА М

«Тайпит-ИП» МЧЖ

Санкт-Петербург ш.

 

 

*Ҳисоблагичларнинг ушбу турлари учун завод синови тан олинади.

Ўлчов асбобларининг давлат реестри ҳар ойда янгиланади. Ҳисоблагични сотиб олаётганда унга янги киритилган ёки ундан чиқарилган иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоблари турлари билан «Ўзстандарт» агентлигининг standart.uz сайтида ёки «Тошиссиққуввати» метрологик хизматининг 250-90-67, 215-86-65, 215-90-67 телефонлари орқали танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Прочитано: 2980 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика