Norma.uz

Агар таътилдан фойдаланилмаса

Ходим 1.07.2013 йилда муддатли меҳнат шарт­номасига кўра асосий ходимнинг болани парваришлаш таътили вақтига ишга қабул қилинди. Асосий ходим 25.12.2013 йилда ишга қайтганда меҳнат шартномаси бекор қилишда 24 иш куни ҳисобидан фойдаланилмаган таътил кунлари учун компенсация қандай ҳисобланади?

Д.Турсунов, директор ўринбосари.

Тошкент шаҳри.

 

– Муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишловчиларга умумий қоидалар татбиқ этилади.

Меҳнат кодексининг 141-моддасига мувофиқ таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини 12 га бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда 15 календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, 15 календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.

Бунда иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади (МКнинг 105-моддаси).

Сизнинг ҳолатингизда асосий ходим ишга 25.12.2013 йилда чиқиши тўғрисида огоҳлантирди, яъни шартноманинг тугаш муддати аниқ календарь санаси белгиланган. Агар ходимга меҳнат таътили 24 иш куни ҳисобидан белгиланса, унга 12 иш куни (24 / 12 х 6) тегишли бўлади, фойдаланилмаган таътил учун компенсация – ишнинг тўлиқ ойи учун 2 иш куни ҳисобидан. Ходим декабрь ойида 25 календарь кун ишлаган, ушбу кунлар бир ойга яхлитланади.

 

Прочитано: 2480 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика