Norma.uz

Классификаторда қайд этилмаган

Ташкилотларда баъзан ҳамкорликка ихтиёрий, ҳақ олмайдиган асосда ёрдам кўрсатадиган, лекин кейин фаолият жараёнида иш тажрибасига эга бўладиган волонтёрлар жалб этилади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бундай машғулотлар тури назарда тутилмаган. Россияда, масалан, волонтёрлик фаолияти тўғрисида шартнома варианти мавжуд, унда иккала аҳдлашувчи тарафнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ қайд этилган.

Бизда бундай шартнома намунаси борми? Умуман, мамлакатимизда бундай фаолият тури назарда тутилганми? Агар бундай шартнома мавжуд бўлса, унинг намунасини қаердан олиш мумкинлигини айтиб бера олмайсизми?

В.Малютина,

МЧЖ бош бухгалтери.

 

– «Волонтёр» сўзи французча бўлиб, «кўнгилли» маъносини билдиради. Мазкур атама Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа локал ҳужжатларда қўлланмайди, бундай лавозим Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида (ВМнинг 20.08.2010 йилдаги 181-сон қарори билан тасдиқланган) ҳам қайд этилмаган.

Бироқ ижрочи (волонтёр) томонидан ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар доирасида фуқаролик қонун ҳужжатлари тартибга соладиган ёзма шаклда амалга оширилиши мумкин (хорижий ишчи кучини ЎзРда ёки Тошкент шаҳрида вақтинча ёхуд доимий пропискасиз ёхуд келиш жойида ҳисобда турмаган шахсларни жалб этиш ва улардан фойдаланишда қонун ҳужжатларининг талабларини бажаришни ҳисобга олган ҳолда).

Бунда фуқаролик қонун ҳужжатлари меъёрлари ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажариш шарт­номаларинигина назарда тутади (Фуқаролик кодексининг (ФК) 38-боби).

Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 703-моддаси).

Ушбу бобнинг қоидалари тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, алоқа хизмати, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилади. ФКнинг 37, 39, 40, 43–46, 48, 49 ва 51-бобларида назарда тутилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар бундан мустасно.

Хизматлар кўрсатиш ёки ишлар бажаришга фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларнинг намуналари билан сиз «NORMA» АҚТ ва norma.uz сайтида танишишингиз мумкин.

 

Прочитано: 3129 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2014-01-08 15:40:15, Гость_А.Мухамедбаев:
Айнан шу мавзу "Норма"нинг 2013йилдаги 52-сонида чикканлиги ва сайт сахифаларида соха мутахасислари томонидан кизгин мухокама этилааётганлигини маълум килиш фойдадан холи эмас деб хисоблайман.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика