Norma.uz

1 январдаги янгиликлар

2014 йилнинг биринчи кунидан бошлаб ҳукумат ва идоравий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатларнинг қоидалари кучга кирди. Улар кенг доирадаги турли фаолият соҳалари – тадбиркорлик, автотранспорт, логистика, нотижорат ташкилотлари ва бошқаларни қамраб олади. Уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз*.

 

2014 йил 1 январдан:

 

ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Тадбиркорлик субъектларини (кредит ташкилотлари бундан мустасно) Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизми (Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2013 йилдаги 312-сон қарори). Белгиланишича:

электрон рўйхатдан ўтказиш таъсис ҳужжатларини масофадан туриб ва интерактив расмийлаштириш йўли билан намунавий шакллар асосида тайёрлаш имконияти бўлган Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали амалга оширилади;

электрон рўйхатдан ўтказишда зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказишга ариза бериш, шунингдек рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларини ва тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

 

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси ташкилотларида, энг аввало, ҳайдовчилар таркибининг самарали меҳнат натижаларига эришишдан, шу жумладан даромадлар бўйича прогнознинг бажарилишидан, ҳаракат жадвалига қатъий риоя қилишдан, йўловчилар хавфсизлигини ва уларга хизмат кўрсатиш сифатини таъминлашдан, транспорт воситаларидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишдан манфаатдорлигини оширишнинг муҳим омили сифатида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасига рағбатлантирувчи тўловлар улушини оширишга йўналтирилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг янгиланган тизими (Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2013 йилдаги 308-сон қарори).

КУЧГА КИРАДИ

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2013 йилдаги 288-сон қарори) ўзгартиришлар. Киритилган ўзгартиришлар билан жойлар, бинолар, иншоотларни бошқа тоифага ўтказиш ва реконструкция қилишга рухсатнома олиш тартиби, бинолар ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадлар таъмирини) келишишга аниқлик киритилган. Хусусан, ҳар бир ҳолат учун ариза билан бирга бериладиган ҳужжатларнинг рўйхати белгиланган, шунингдек уларни кўриб чиқиш ҳамда тегишли қарор қабул қилиш тартиби ва муддатлари батафсил тартибга солинган.

 

2013 йил 1 апрелдан алкоголли ва тамаки маҳ­сулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилиши муносабати билан Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси 2014 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоқларида бўлган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, четдан келтириш, уларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотларни олиб қўйиш чора-тадбирларини кўрадилар (Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2013 йилдаги 27-сон қарори).

БЕЛГИЛАНАДИ

Алкоголли маҳсулотлар (пиводан ташқари) учун қуйидаги янги нархлар (Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг АВ томонидан 10.12.2013 йилда 2535-сон билан рўйхатдан ўтказилган қўшма қарори):

 

Сотилаётган товарнинг номи

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи (1 литр учун сўм ҳисобида)

Энг кам чакана нарх

(1 литр учун сўм ҳисобида)

Вино

 3 300

(илгари – 2 750)

4 000

(илгари – 3 350)

Коньяк

 9 400

(илгари – 6 250)

11 400

(илгари – 7 600)

Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар

 7 800

(илгари – 6 250)

9 500

(илгари – 7 600)

 

камАЙТИРИЛАДИ

ННТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи ставкалари 5 баравар, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 баравар (Президентнинг 12.12.2013 йилдаги ПҚ-2085-сон қарори).

 

ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

2014 йил учун давлат статистика ҳисоботи янги шакллари (Давлат статистика қўмитасининг АВ томонидан 15.11.2013 йилда 2523-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори).

 

ОШИРИЛАДИ

Психиатр врачлар ва уйда беморларга хизмат кўрсатувчи ўрта тиббиёт ходимларига узлуксиз иш стажи давомийлиги учун устаманинг энг юқори миқдори тариф ставкасининг 20%идан 30%игача (Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2013 йилдаги 207-сон қарори).

 

МАЈБУЛЛАШТИРИЛАДИ

Шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари, шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ пунктларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштириш ва йўловчиларнинг шаҳар атрофи йўналишларидан шаҳар йўналишларига ўтишлари учун, энг қулай жойларда шаҳар атрофида қатновчи йўналишли таксилар тўхтаб туриши учун майдончалар ташкил этган ҳолда  (Вазирлар Маҳкамасининг 13.11.2013 йилдаги 308-сон қарори).

 

¤рнатилади

Ўрнатилган тартибга мувофиқ Тошкент шаҳ­рида:

линиялардаги автобуслар ва йўналишли таксилар ўз йўналишлари бўйича бир-бирини такрорлаб қатнашига йўл қўйилмайди;

автобус саройлари таркибида йўловчиларни йўналишли таксиларда ташиш бўйича ихтисослаштирилган автоколонналар барпо этилади, улар малакали ҳайдовчи ходимлар билан ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги талабларига мос келадиган замонавий ҳаракатланадиган таркиб билан таъминланади;

жисмоний шахслардан ижара шартлари асосида жалб қилинган автотранспорт воситалари (автобуслар ва микроавтобуслар)дан шаҳарда йўловчилар ташишда фойдаланиш тақиқланади;

йўловчиларни хусусий йўналишли таксиларда ташишнинг зарур бўлган тизими ва тартибини таъминлашга, биринчи навбатда йўловчилар ташиш хавфсизлигининг қатъий техник талабларига жавоб берадиган транспорт воситалари билан таъминланишига, шунингдек уларнинг сақланишига, автобус саройларида техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари ўз вақтида ўтказилишига, автотранспорт воситалари қатновга чиқишдан олдин техник кўрикдан ва ҳайдовчилар тиббий кўрикдан мажбурий ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим (Президентнинг 9.10.2013 йилдаги ПҚ-2048-сон қарори).

 

РЕЖАЛАШТИРИЛГАН

Наманган вилоятида «Поп» мультимодал логистика маркази фаолиятининг бошланиши (Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2013 йилдаги 56-сон қарори).

Республика корхоналарида серияли ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникаси даврий синовларининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази томонидан ўтказилиши (Вазирлар Маҳкамасининг 1.08.2013 йилдаги 214-сон қарори).

Эксперт-юристимиз

Сардор ЖУМАШОВ тайёрлади.

Прочитано: 1235 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика