Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 1 / Бизнинг маслаҳатлар

Қарз пулини товар билан қайтарса бўладими?

МЧЖ шаклидаги корхонамиз бизнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи шуъба корхонамиз билан белгиланган тартибда қарз шартномасини тузган. Ҳозирда қарз олувчидан (шуъба корхонадан) пул маблағларини қайтариб олишнинг имконияти мавжуд бўлмай қолди. Бизнинг МЧЖ олди-сотди шартномасини тузишни режалаштирди, унга мувофиқ шуъба корхона бизга товарни қарз суммасида сотади. Гап шундаки, шуъба корхонамизда ҳам, МЧЖда ҳам улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия йўқ.

Ушбу вазиятда қандай йўл тутишимиз керак бўлади?

Авазбек Йўлдошев, МЧЖ бош бухгалтери ўринбосари.

Тошкент вилояти.

 

– Авваламбор сиз (МЧЖ) шуъба корхонадан қандай товарни сотиб олмоқчи эканлигингизни аниқ­лаштириш керак бўлади. Агар ол­ди-сотди шартномаси бўйича со­тиб олинаётган товар ушбу корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳ­сулоти бўлса, мазкур шартномани тузаётган вақтда улгуржи савдони амалга оширишга лицензия талаб қилинмайди.

Агар сиз товарни бошқа юридик шахсга олди-сотди шартномаси бўйича сотиш учун олсангиз, сизнинг корхонангизга улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия керак бўлади. Бироқ сиз ушбу товарни лицензия мавжуд бўлмаган ҳолда чакана савдо орқали реализация қилишингиз, хусусан, воситачилик шартномаси бўйича чакана реализацияга беришингиз мумкин.

Фуқаролик кодексининг 342-моддасига биноан тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбурият уни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар) билан бекор қилиниши мумкин. Воз кечиш ҳақининг миқдори, муддатлари ва уни бериш тартибини тарафлар белгилайдилар.

Демак, агар товар шуъба корхонанинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланса, сизнинг МЧЖ билан шуъба корхонаси ўртасида воз кечиш тўғрисида битим тузилиши, унда қарздор пул суммасини қайтариш мажбуриятини бажариш ўрнига товар тарзида воз кечиш ҳақини тақдим этиш мажбуриятини олиши назарда тутилиши мумкин бўлади.

Агар шуъба корхона товарни ўзи ишлаб чиқармаган, балки уни бошқа корхонадан сотиб олган бўлса, улгуржи савдога лицензия бўлиши лозим ва лицензиясиз юқорида баён этилган схемани қўллаб бўлмайди.

Сизнинг ҳолатингизда қарзни сўндиришнинг бошқа варианти ҳам мавжуд – бунда шуъба корхонанинг устав фондини ошириш лозим бўлади.

Шуъба корхона қарзни сўндириш учун зарур пул маблағларига эга бўладиган вақт келиши билан устав фондини камайтириш ва мазкур суммани пул маблағлари ёки мол-мулк – ўша товарнинг ўзи билан олиши мумкин бўлади.

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 2733 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика