Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 52 / Бевосита мулоқот

Декабрь ҳисоб-китобининг хусусиятлари

ЭКИҲнинг 15 декабрдан ошиши муносабати билан 5 ва 6 кунлик иш ҳафтасида туман коэффициентлари бўйича устамаларни қайта ҳисоблаш юзасидан тушунтириш берсангиз.

ЭКИҲнинг ой бошидан ошмаганлиги боис декабрь ойи учун иш ҳақи ҳисоб-китобига оид мисол келтиришингизни сўраймиз. Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф тизимини қўллаймиз, масалан, мутахассисга 11-разряд белгиланган.

З.Османова, корхона бош бухгалтери.

– 2013 йил декабрида – 5 кунлик иш ҳафтасида 22 иш куни бор. Шу жумладан 1 декабрдан 14 декабргача – 10 иш куни, 15 декабрдан 31 декабргача – 12 иш куни. Энг кам иш ҳақи 15 декабрдан оширилганда ушбу ой учун туман коэффициенти бўйича устама 376 102 сўмга (91 530 х 10 + 96 105 х 12) / 22 х 4) тенг энг юқори суммадан ҳисоблаб чиқарилади.

6 кунлик иш ҳафтасида ҳисоб-китоб 26 иш кунидан келиб чиқиб амалга оширилади: 1 декабрдан 14 декабргача – 12 иш куни, 15 декабрдан 31 декабргача – 14 иш куни. Туман коэффициенти бўйича устама ҳисоблаб чиқариладиган энг юқори сумма 375 974 сўмга (91 530 х 12 + 96 105 х 14) / 26 х 4) тенг.

Тариф тизими қўлланганида декабрь ойи учун иш ҳақи ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда амалга оширилади:

5 кунлик иш ҳафтасида 22 иш кунидан 10 куни 1–14 декабрга ва 12 куни 15–31 декабрга тўғри келади;

тегишли ЭКИҲлар бўйича тариф ставкаси 524 741 сўм (91 530 х 5,733) ва 550 970 сўмни (96 105 х 5,733) ташкил этади;

декабрь учун ЯТТ 11-разряди бўйича тариф ставкаси 539 048 сўмни (524 741 / 22 х 10 + 550 970 / 22 х 12) ташкил қилади.

ЭКИҲ ойнинг 1-кунидан ўзгармаганда солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақининг ўртача ойлик миқдорини МВ ва ДСҚнинг 17.09.2013 йилдаги ММ/04-01-32-14/781 ва 13/1-15653-сон хати билан белгиланган тартибга кўра ҳисоблаш керак. 2013 йил декабрида ­ЯИТнинг энг кам миқдори ва МҲТФнинг энг кам меъёри ҳисоб-китоби учун 94 039 сўмни (91 530 х 14 + 96 105 х 17) / 31) қўллаш керак.

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

 

Прочитано: 2723 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика