Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 51 / Қонунбузарликлар фош этилди

Нумизматика «ишқибози»

«Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор тадбирлар натижасида нақд хорижий валюталар, тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйишди.

 

Ноёб ва маданий бойликларнинг рес­публикамиз ҳудудидан олиб чиқилиши ёки олиб кирилиши миллий ва халқаро қонунчилик билан тартибга солинади. Амалдаги тартибларга кўра, эллик йил муқаддам ва ундан олдин яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмайди, бинобарин, уларнинг мамлакатимиздан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилишига зарурат бўлган тақдирда, тегишли идора экспертларининг хулосаси ва рухсати талаб этилади.

Шунга қарамай, айрим шахслар маданий бойликларимизни ҳеч қандай ҳужжатларсиз – қинғир йўллар билан олиб чиқишга уринадилар. Ана шундай ҳолатлардан бири «Тошкент-Аэро» ИБК ходимлари томонидан фош этилди. «Тошкент-Боку» йўналишидаги парвоз олдидан наманганлик М.Ибрагимованинг қўл юклари назорат-рентген аппаратидан ўтказилганда, монитордаги тасвирларнинг шубҳали тус олиши божхоначиларни жомадон тутқичларини ҳам синчиклаб кузатишга ундади. Амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида багаж тутқичлари очиб кўрилганда, уларнинг орасига моҳирлик билан тилла тангалар жойлаштирилгани фош қилинди.

Божхона баённомасида қайд этилмаган ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилинмаган 64 дона танга XIX асрда соф олтиндан зарб қилинган бўлиб, уларнинг оғирлиги 450 граммни, қиймати эса дастлабки маълумотларга кўра, салкам 50 млн сўмни ташкил қилиши аниқланди.

Таъкидлаш жоизки, йил бошидан ­буён божхоначилар томонидан аниқланган 85 та қонунбузилиш ҳолатларида салкам 2,5 минг дона ноёб тарихий ва маданий буюмларнинг олиб ўтилишига чек қўйилди.

Амалдаги тартибларга кўра, юртимиздан чиқиб кетаётган хорижий фуқаролар кириш чоғида олиб кирган нақд валюталари миқдорига тенг валютани олиб чиқиб кетишлари мумкин. Пекинга парвоз олдидан хитойлик Р.Пей божхона ­баённомасида 500 АҚШ долларини олиб кетаётганлигини маълум қилади. Аммо унга тегишли багаж рентген назоратидан ўтказилганда, унинг божхона назоратидан яширган ҳолда 9 600 АҚШ долларини олиб ўтишга урингани аниқланди.

Бу божхоначилар томонидан йил бошидан буён 3,1 млрд сўмга эквивалентдаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилиши бўйича аниқланган 830 га яқин ҳолатлардан бири ҳисобланади.

Жисмоний шахслар республикамизга умумий оғирлиги 30 граммдан ошмайдиган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган фақатгина 5 тагача заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкинлигига риоя қилмаган андижонлик Р.Мадаминова божхоначилар қаршисида «ер чизиб» қолди. Амалдаги тартибларга зид тарзда ва яширин равишда олиб киришга урингани сабаб унинг қиймати 25,6 млн сўмдан ортиқ салкам 641 грамм оғирликдаги 127 дона тилла ва заргарлик буюмлари энди ўрнатилган тартибда давлат фойдасига мусодара қилинади.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 286 та қонунбузарлик ҳолатларида қиймати 6,8 млрд сўмдан ортиқ бўлган салкам 87 кг тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ҳусен ТАНГРИЕВ,

ДБҚ Матбуот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 761 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика