Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 51 / Қонунбузарликлар фош этилди

Божхоначилар ҳушёр

Божхона расмийлаштирувини ва сифатини тасдиқ­ловчи ҳужжатлари бўлмаган озиқ-овқат маҳсулот­лари ва товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш божхона органлари олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.

 

Озиқ-овқат маҳсулотларининг қо­нуний тарзда импорт қилиниши нафақат иқтисодий хавфсизлигимизни ҳимоя қилишга, балки энг аввало, аҳолининг саломатлигини асраш ва уларни сифати кафолатланган маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилади.

Аммо айрим сохта тадбиркорларнинг божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринаётган озиқ-ов­қат маҳсулотлари ҳақида бундай деб бўлмайди. Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари бир гуруҳ қонун­бузарлар томонидан муқаддам ноқонуний йўллар билан кичик-кичик туркумларда олиб кирилган ва сифати кафолатланмаган йирик миқдордаги парранда гўшти, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа турдаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Тезкор тадбир натижасида пойтахтимизнинг Чилонзор туманида юк автоулови тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонаси ички қисмида ипли арқон чиқиндилари солинган қоплар билан тўсиб яширилган салкам 5 тонна хорижда етиштирилган парранда гўшти борлиги аниқланди. Автоулов эгаси Х.Сидиқов қиймати 23 млн сўмдан ортиқ бўлган ушбу юкка тегишли божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим эта олмади.

Тезкор маълумотлар асосида пойтахтимизнинг Миробод туманида жойлашган омборхона ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, у ерда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 55 турдаги салкам 50 минг дона, боз устига яроқлилик муддати ўтган озиқ-овқат, парфюмерия ва бошқа тозалаш воситалари ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди. Дастлабки маълумотларга кўра, Х.Жўраевга тегишли бўлган ушбу товар-моддий бой­ликларнинг умумий қиймати 76 млн сўмни ташкил қилар экан.

Шунингдек, «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари «Москва-Тошкент» йўналишида юртимизга кириб келган поездда Б.Зайниевнинг ҳам ноқонуний хатти-ҳаракатларига нуқта қўйишди: у 2 600 донадан ортиқ турли хилдаги қандолат, тамаки маҳсулотлари ва бошқа товар-моддий бойликларни олиб киришга уринган эди.

«Дори воситалари ва фармацевтика фао­лияти тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилиш тақиқланади. Шунингдек, дори-дармон воситалари албатта давлат тилида маркаланиши шарт.

Афсуски, сифати кафолатланмаган 28 турдаги дори-дармон воситаларини қин­ғир йўллар билан юртимизга олиб кириш орқали мўмай даромадни кўзлаган пойтахтлик А.Комилов юртдошларимиз саломатлигини хавф остига қўяётгани ҳақида ўйлаб ҳам кўрмади: қонунбузарнинг қинғир қилмишларига «Келес» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан чек қўйилди ва қиймати 160 млн сўмлик 73 минг донадан ортиқ дори-дармон воситаларининг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикамиз божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳам­корликда аниқланган 22 мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолатларида қий­мати 144 млрд сўмлик товар-мод­дий бойлик­ларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 2197 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика