Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 51 / Солиқ солиш

Авансдан солиқ ушланмайди

Корхонамизда 2 йиллик молия-хўжалик фаолиятимиз бўйича солиқ маслаҳати ўтказилганда бизга ходимларга берилган иш ҳақи авансидан жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ хато ушланганлигини кўрсатишди. Солиқ маслаҳатчиларининг хулосаси тўғрими?

 

– Солиқ маслаҳатчисининг хулосаси тўғри. Солиқ кодексининг 186-моддасига кўра, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича солиқ агенти томонидан амалга оширилади.

Тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоблаб чиқарилган суммаси бюджетга солиқ агенти томонидан қуйидаги муддатларда тўланади:

– пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда. Иш ҳақи бўйича ойнинг биринчи ярми учун бўнак (аванс) олиш учун ҳужжатлар тақдим этилганда солиқни тўлаш амалга оширилмайди;

– тўлов натура ҳолида амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун ичида, агар бундай тўловга қонун ҳужжатларида рухсат берилган бўлса.

Агар юридик шахснинг банк ҳисобварағида иш ҳақини тўлаш ва бир вақтнинг ўзида ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган солиқларни бюджетга ўтказиш учун маблағлар етарли бўлмаса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи банк ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларга мутаносиб суммада бюджетга ўтказилади (Солиқ кодексининг 188-моддаси).

Демак, ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи бўйича аванс олишга ҳужжатлар тақдим этилганда солиқ тўланмайди.

Жавобни экспертимиз

Ғуломжон ТЎЛАГАНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2336 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика