Norma.uz

Давлат мулкини ижарага бериш бўш иш ўринлари яратилишига омил бўлмоқда

Миллий матбуот марказида Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ташаббуси билан «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада енгиллаштириш масалалари ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Анжуманда таъкидландики, иқтисо­диётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкчиликнинг роли ва аҳамиятини янада ошириш, монополияга қарши самарали тартиботларни юритиш, энг асосийси, ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш бугунги куннинг асосий масалаларидан биридир.

Ҳозирги кунда давлат мулкини ижарага бериш Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 8.04.2009 йилдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сон қарори билан тартибга солинади. Ушбу қонун ҳужжатларига биноан, Қўмитанинг ҳудудий бўлимлари ҳузурида Давлат мулкини ижарага бериш марказлари ташкил этилди. Улар зиммасига давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш, ижарадан тушган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш, ижарага берилган объектлардан мақсадли фойдаланиш ҳамда уларнинг яхши сақланишини назорат қилиш, давлат мулкини инвентаризация қилиш каби масалаларни ҳал этиш вазифаси юклатилган.

Ҳукуматимизнинг юқорида номи келтирилган қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 30 ноябрдаги 315-сон қарори ижара муносабатлари жараёнида вужудга келаётган қатор муаммоларни бартараф этиш имконини берди.

Хусусан, унга биноан ижарага олувчи ижара шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида ёзма мурожаат қилган тақдирда, шартнома давлат мулки ижарасининг энг кўп муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга, ушбу ижара объекти бўйича мажбурий эълон берилмасдан узайтирилади.

Бу борада амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида Давлат мулкини ижарага бериш марказларининг фаолияти самарадорлиги йилдан йилга ортиб бормоқда ва ижарадан тушадиган маблағлар кўпайишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Республика бўйича 2006 йилда ижарадан тушган маблағ миқдори 1 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2010 йилда мазкур тузилмалар тузилгач, ушбу кўрсаткич 20,7 млрд сўмга етди. 2013 йилнинг 9 ойида эса унинг миқдори 41,7 млрд сўмдан ошди. Бу, ўз навбатида, 40,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари очилишига замин яратди.

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида республика давлат мулки объект­ларидан самарали фойдаланиш мақсадида ўтказилган хатловлар натижасида 22 929 та фойдаланилмасдан бўш турган давлат мулки майдонлари аниқланди. Шу асосда жами қиймати 54,7 млрд сўмлик ижара шартномалари тузилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 бараварга кўп демакдир. Бунда 21,8 мингта давлат мулки объектлари ижарага берилган бўлиб, мазкур кўрсаткич олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 123,9 фоизга ўсган. 

Тадбирда қайд этилишича, 2013 йилнинг 1 октябрь ҳолатига фойдаланилмасдан бўш турган ва ижарага таклиф этилаётган давлат мулки объектларининг жами сони 1 079 тани, умумий майдони эса 845,3 минг кв.м дан кўпроқни ташкил этмоқда.

Гулбаҳор САТТОРОВА, «СБХ» мухбири.

 

Прочитано: 2671 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика