Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 51 / Фармон ва ижро

Тадбиркор маҳсулоти экспортига «Ўзтадбиркорэкспорт» кўмаклашади

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини кенгайтириш, соҳанинг экспорт имкониятларини янада ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 

Анжуманда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, соҳа вакиллари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорларга қулай шароит яратиш, имтиёз ва преференциялар бериш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юксак самаралар бераётгани алоҳида таъкидланди. Бу борада қабул қилинган фармон ва қарорлар, хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2013 йилнинг 8 августида қабул қилинган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори хусусий сектор фаолия­тини янада равнақ топтириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилашда муҳим омил бўлмоқда.

Мазкур йўналишдаги ишларга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳам фаол ҳисса қў­шаётир. Хусусан, хусусий секторга кўрсатилаётган ахборот ва маслаҳат хизматлари сифатини ошириш мақсадида палатанинг ҳудудлардаги Ахборот-масла­ҳат мар­казлари қошида Бизнес марказлари самарали фаолият юритмоқда. Тадбиркорлик субъектлари ана шундай қулайликлар самарасида қисқа фурсат ичида тегишли маълумотларни – қонунчилик ҳужжатлари, солиқ имтиёзлари ва солиқ ҳисоботлари билан танишиш, лицензия ва рўйхатдан ўтиш, техника ва технологиялар, шунингдек, грант ҳамда лойиҳа ва ҳамкорлар топиш имконига эга бўлмоқда.

Савдо-саноат палатаси кўма­гида 2013 йилнинг 9 ойи мобайнида хорижий капитал иштирокида 16 корхона ташкил қилинди. Шунингдек, 277 корхонага 26,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мини-технология ва ускуналар харид қилишда ёрдам кўрсатилди.

Палата томонидан амалга оширилган лойиҳалар қаторидан «Кайдзен» – тежамкор ишлаб чиқариш тизими ҳам жой олган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг жаҳон бозорига чиқишида «Ўзтадбиркорэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ҳам ҳисса қўшмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2011 йил 24 августда қабул қилинган «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига муво­фиқ Ўзбекистон Таш­қи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимида ташкил этилган мазкур компания кичик бизнес вакилларининг маҳсулотлари­ни сертификатлаштиришга ёрдамлашиш, реклама тадбирларини ўтказиш, халқаро ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиш бўйича маслаҳатлар бериш, рақобатбардош товарларни жаҳон бозорларига етказиш орқали уларнинг мамлакатимиз иқтисодиёти ва ташқи савдодаги улушини янада кўпайтириш йўналишларида фаолият олиб бормоқда.

Компаниянинг барча вилоятларда фаолият кўрсатаётган ваколатхоналари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларнинг чет эл бозорларидаги ўрнини кенгайтириш борасида қатор ишларни амалга оширмоқда. Қатор хорижий давлатларда компаниямизнинг савдо уйларини очиб, мамлакатларимиз тадбиркорларига ўз маҳсулотлари ва хизматларини экспорт қилишда ёрдам кўрсатяпмиз. Ана шундай изчил саъй-ҳаракатлар самарасида экспорт жўғрофияси кенгайиб, ҳажми тобора ошмоқда.  2012 йилда 240 миллион АҚШ долларидан зиёд маҳсулот экспортга йўналтирилган бўлса, жорий йилнинг шу даврига қадар мазкур кўрсаткич 460 миллион долларга етди.

ЎзА материали асосида. 

Прочитано: 1075 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика