Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 50 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

            Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

 

            МАИШИЙ ЧИЈИНДИЛАР МУАММОСИГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

 

Вазирлар Маҳкамасининг 3.12.2013 йилдаги 315-сон қарори билан республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди.

Ҳужжатда таъкидланишича, шаҳар ва қишлоқ жойларда муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратиш бўйича ўтказилаётган чора-тадбирларга қарамай, аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетишни ташкил этиш ишлари қониқарсиз ҳолатдадир. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларга қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқотиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш ташкилотларини барпо этишга кўмаклашиш бўйича берилган ваколатлар тўлиқ даражада рўёбга чиқарилмаяпти.

Қарор билан қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш ва жойлаштириш бўйича санитария жиҳатидан тозалаш борасида ўз вақтида ва сифатли хизматларни самарали ташкил этиш мақсадида қуйидагилар республика минтақаларида аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш бўйича санитария жиҳатидан тозалашни ташкил қилишнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига бўлган замонавий шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминлаш;

барча босқичларда санитария жиҳатидан тозалаш объектларидан фойдаланиш ва сақлаш бўйича ишларни санитария ва экология талабларига мувофиқ ҳолда ташкил этиш;

аҳоли бандлигини ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш учун қўшимча иш ўринлари ва шарт-шароитлар яратиш;

қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларининг санитария ва экологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш.

Ҳужжат доирасида қуйидаги дастурлар қабул қи­линди:

2014-2015 йилларда республика шаҳарларида сани­тария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослашти­рилган ташкилотларни махсус техника билан жиҳозлаш;

2014-2015 йилларда туманларнинг ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника билан жиҳозлаш;

2014-2015 йилларда республика аҳоли пунктларида ахлатларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш. Бунда келгусида улардан фойдаланиш учун санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга текин фойдаланиш учун берилиши назарда тутилган;

2014-2015 йилларда ободонлаштириш бошқарма­ларининг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чи­қиндилар полигонларини тартибга солиш ва янги полигонларини қуриш ҳамда уларни махсус техника билан жиҳозлаш;

2014-2015 йилларда санитария жи­ҳа­тидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларнинг фаолият кўр­сатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш.

Шунингдек қарор билан дастурларни молиялаштириш манбалари ҳамда 2014-2015 йилларда республика шаҳарларида, туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс тадбирлар тасдиқланди.

Хусусан, Комплекс тадбирларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни ва ободонлаштириш бошқармалари хизматларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахсларни ялпи хатловдан ўтказиш, хатлов натижасида аниқланган истеъмолчилар билан шарт­номалар тузиш, мавжуд қарздорликни фуқаролик судлари ва хўжалик судлари орқали ундириб олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш назарда тутилган. «Биллинг» компьютерлаштирилган дастурини жорий этиш йўли билан санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар ва ободонлаштириш бошқармаларининг хўжалик ҳисобидаги бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини ва уларнинг абонентларини ҳисобга олиш тизимини автоматлаштириш режалаштирилган.

Чора-тадбирларнинг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралар, ҳокимликларга 3 ой муддатда ахлатларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуриш учун шаҳарлар, туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида ер участкаларини танлаш ва ажратиш вазифаси топширилди.

Белгиланишича, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш:

шаҳарларда — санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан;

туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қиш­лоқ аҳоли пунктларида — ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Тижорат банкларига, махсус техника сотиб олиш, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва жиҳозлаш учун санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилади.

МАЈОМИ ¤ЗГАРТИРИЛДИ

Мудофаа вазирининг буйруғи (АВ томонидан 3.12.2013 йилда 1869-1-сон билан рўйхатдан ўтказил­ган) «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ёпиқ ҳарбий шаҳарчалар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Киритилган ўзгар тиришлар ва қўшимчалар сирасида ҳарбий шаҳарчанинг «ёпиқ» мақомидан «очиқ» мақомига ўзгартирилишини таъкидлаб ўтиш жоиз. У қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

ҳарбий қисм белгиланган тартибда тугатилганда ёки кўчирилганда;

ҳарбий шаҳарча ҳудуди қонун ҳужжатларига мувофиқ иморатлар қуриладиган майдон сифатида эътироф этилганда;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

Ҳужжатда таъкидланишича, ҳарбий шаҳарча ҳудуди ҳам­да унинг бино ва иншоотларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари балансига ўтказиш ҳарбий шаҳарчанинг «ёпиқ» мақоми «очиқ» мақомга ўзгартирилгандан сўнг белгиланган тартибда амалга оширилади.

Буйруқ 9.12.2013 йилдаги 49 (601)-сон «Ўзбекистон Рес­публикаси қонун ҳужжатлари тўплами»да расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

Тақдим этилган ҳужжатларга қисқача шарҳларни эксперт-юристимиз

Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

 

Прочитано: 912 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика