Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 50 / Парламент хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

2013 йил 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси очилди.

 

 

Сенаторлар ўз ишларини Ўзбе­кистон Республикаси Президенти томонидан парламент юқори пала­тасига киритилган «Ўзбекистон Рес­публикаси Конституцияси қабул қи­линганлигининг йигирма бир йил­лиги муносабати билан амнис­тия тўғрисида»ги масалани кўриб чиқишдан бошладилар. Ушбу масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Шундан кейин сенаторлар Ўз­бекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджетини кўриб чиқ­дилар ва тасдиқладилар.

2014 йил Давлат бюджети Мамлакатимизда демократик ислоҳотлар­ни янада чуқурлаштириш ва фуқаро­лик жамиятини ривожлантириш кон­цепция­сини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан мамлакат Ҳуку­мати­нинг жорий йил 18 январдаги мажлисида белгилаб берилган мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг асосий устувор вазифаларини рўёбга чиқаришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Солиқ юкини янада қисқартириш бўйича энг муҳим чора-тадбирлар сифатида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг базавий ставкасини 9 фоиздан 8 фоизга тушириш назарда тутилмоқда. Натижада юридик шахслар ихтиёрида қўшимча 130 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ қолади. Бундан ташқари, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича даромад солиғи солиш шкаласининг энг кам ставкасини 8 фоиздан 7,5 фоизгача пасайтириб, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобидан бир фоиз миқдоридаги маблағларни фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиш тартибини сақлаб қолиш назарда тутилмоқда.

Сенаторларнинг чиқишларида со­лиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, 2014 йилги Давлат бюджетининг параметрлари умуман мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига, жамият ҳаёти­нинг барча соҳаларида ислоҳотларни яна­да чуқурлаштиришнинг стратегик дастурига мос эканлиги алоҳида таъкидланди.

Сенаторлар 2014 йилга мўлжал­ланган солиқ сиёсати концепциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ижро этиш юзасидан, шунингдек, бир қатор қонун ҳужжатларининг нормаларини бир хил қўлланиш учун уларни аниқлаштириш мақсадида тайёрланган «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2014 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар.

Сенаторлар қайд этганларидек, Қонун хўжалик юритувчи субъектлар ва бутун иқтисодиёт зиммасига тушадиган солиқ юкини янада камайтиришга, солиқ солиш тизимини соддалаштиришга, маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисмини мустаҳкамлашга ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга қаратилган. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сенаторлар аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс ва ўзаро боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Рес­публикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини ҳам кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.

Дастурда 2014 йилда 983,6 мингта иш ўрни ташкил этиш назарда тутилмоқда.

Шундан сўнг сенаторлар «Ўзбе­кистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғриси­да»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, маъқулладилар.

Сенаторларнинг фикрича, Бюджет кодексининг қабул қилиниши амалдаги Солиқ кодекси билан биргаликда давлат молиясининг ягона бирхиллаштирилган, халқаро стандартларга мос бўлган қонунчилик базасини шакллантиришга, бюджет соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тизимлаштиришга, шунингдек, бюджет жараёнининг ҳамма босқич ва даражаларида ягона ҳуқуқий нормалар ва ёндашувлар қўлланилишини, мамлакат бюджет тизимининг очиқ-ошкоралигини ва барқарорлигини таъминлашга имкон беради.

Сенаторлар «Ўзбекистон Респуб­ликасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбе­кистон Республикасининг айрим қо­нун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳам кўриб чиқдилар.

Қонун билан «Маҳаллий давлат ҳо­кимияти тўғрисида»ги, «Хориждан маб­лағ жалб қилиш тўғрисида»ги, «Бух­галтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда, шунингдек, айрим қонун ҳужжатлари, шу жумла­дан «Бюджет тизими тўғрисида»ги, «Дав­лат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги қонунлар ўз кучини йўқотган деб то­пилмоқда.

Сўнгра сенаторлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган бир гуруҳ депутатлари томонидан Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концеп­циясида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида ишлаб чиқилган «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар.

Сенаторларнинг фикрича, уш­бу Қонуннинг қабул қилиниши эко­ло­гик назоратнинг самарадорлигини оширишга, давлат муассасалари, фуқаролик институтларининг бу со­ҳадаги фаолиятини мувофиқлаш­тиришга, шунингдек, таъсирчан экологик назоратни амалга оширишда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг муҳим давлат дастурларини бажаришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ННТ ролини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Сенаторлар «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини ижро этиш юзасидан ишлаб чиқилган «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ҳам кўриб чиқдилар.

Мажлисда қайд этилганидек, ўтган даврда мамлакатимизда васийлик ва ҳомийликка муҳтож шахсларнинг, шу жумладан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг самарали, кўп босқичли тизими яратилди.

Сенаторларнинг фикрича, бу со­ҳада амал қилиб турган қонун ҳуж­жатларининг қоидаларини бирлаш­тирадиган ягона, махсус қонуннинг қабул қилиниши васийлик ва ҳомий­ликка муҳтож шахсларнинг, энг аввало, етим болалар ва ота-она қара­моғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга, васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

 *  *  *

Ялпи мажлиснинг иккинчи кунини сенаторлар «Ўзбекистон Респуб­ликасининг айрим қонун ҳужжат­ларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиш­дан бошладилар.

Қонун билан бир қатор қонун ҳуж­жатларига, шу жумладан, «Судлар тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Респуб­ликасининг Конституциявий суди тўғрисида»ги, «Сиёсий партиялар тўғ­рисида»ги, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги, «Чет эл инвес­тициялари тўғрисида»ги, «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Респуб­ликасининг Солиқ, Оила, Жиноят кодексларига, Ўзбекистон Республи­касининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенатнинг икки кунлик мажлисида 16 та масала, шу жумладан, 9 та Қонун кўриб чиқилди. Уларнинг амалга оширилиши аҳоли турмуш даражасини, мамлакатда барқарорлик ва фаровонликни янада оширишнинг қудратли омилига айланади.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг

матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1112 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика