Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 48 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

Президентнинг 15.11.2013 йилдаги ПҚ-2068-сон қарори билан Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2014 йил Дастури тасдиқланди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 8.11.2013 йилдаги «Респуб­лика шаҳарларида ва туман марказларида коммунал дренаж тизими ишларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 304-сон қарори билан 2014–2017 йилларда шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларининг дренаж қудуқлари ва коллекторларини мукаммал таъмирлаш дастурлари ҳамда Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудларда дренаж қудуқлари қуриш дастури тасдиқланди.


Марказий банк бошқаруви ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг қарори (АВ томонидан 21.11.2013 йилдаги 2528-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари янгидан тасдиқланди.

 

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 18.11.2013 йилда 2526-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) «Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш» тасдиқланди.

 

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси қарори (АВ томонидан 22.11.2013 йилда 2529-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Батавсил кўриш > > > >

 

Прочитано: 2075 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика