Norma.uz

Нусхалари кифоя қилади

Меҳнат шартномаси реквизитларига ходимнинг СТИР ва ШЖБПҲ рақамини қўйиш керакми? Ўриндошлик бўйича ишга қабул қилаётганда ходим мазкур ҳужжатларни тақдим этиши шартми?

Б.Муллахонов,

кадрлар бўлими инспектори.


– Ҳозирги вақтда амалиётда меҳнат шартномаларининг ўзида баъзан СТИР (солиқ тў­ловчининг идентификация  ра­қами) ва ШЖБПҲ (шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи) кўрсатилади, би­роқ, одатда, ходимлар, шу жум­ладан ўриндошлар ҳам, иш берувчига ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тақдим этадилар.

Солиқ кодексининг 78 мод­дасига мувофиқ солиқ тўлов­чининг идентификация рақами қуйидагиларда албатта ёзиб қўйилиши керак:

юридик ва жисмоний шахс­ларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳ­номада, рўйхатдан ўтка­зиш давлат солиқ хизмати органларида ва давлат статистика органларида уларни ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади;

фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланишга доир лицензиясида;

чеклардан ташқари, пул билан ҳисоб-китоб қилинадиган тўлов ҳужжатларида, шунингдек уларнинг электрон шаклида;

давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган молиявий ва солиқ ҳисоботи ҳужжатларида;

юридик ва жисмоний шахс­лар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ҳамда меҳнат шартномаларида;

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар битимлар тузганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан ҳисобварақ-фак­туралар ҳамда транспорт ҳуж­жатларида;

юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларда қиймат ифодасига эга бўлган мо­лиявий, мулкий ҳамда бошқа мажбу­риятлар ­юзага келганлигини, шунингдек уларнинг бажарилишини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳуж­жатларда.

Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жам­ғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) кўра меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган фуқаролар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ­ишларни бажарадиган фуқаро­лар, агар ушбу ходимлардан қонунга мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад со­лиғи ушланса, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг мажбурий иштирокчилари ҳисобланадилар.

Иш берувчи юридик шахслар ўз ходимларининг ШЖБПҲга, мазкур юридик шахс ходим учун асосий иш жойи ҳисобланиши ёки у ўриндошлик ёхуд фуқа­ролик-ҳуқуқий шартнома бўйи­ча ишлашидан қатъи назар, мажбурий бадаллар киритишга мажбурдир.

Жамғариб бориладиган пен­сия тизимида шахсий ҳисобда турган (ШЖБПҲ ва жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасига эга бўлган) фуқаролар иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш чоғида, бунга ўриндошлик ёки фуқаролик-ҳуқуқий шарт­номаси шартларида тузишлар ҳам киради, иш берувчига ўз ШЖБПҲлари тўғрисида маълумотларни тақ­дим этадилар.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

 

Прочитано: 907 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика