Norma.uz

Дебиторлик қарзи ўтказиб юборилмасин

2010 йил 10 мартда МЧЖ (харидор) ва АЖ (сотувчи) товарлар олди-сотдиси шартномасини тузишди. Унинг шартларига кўра харидор шартнома тузилгандан кейин 3 банк куни ичида 50% ҳақни олдиндан тўлайди, қолган суммани эса ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланган етказиб беришдан кейин 5 банк куни ичида тўлайди. Сотувчи етказиб беришни назарда тутилган муддатларда (шартнома имзолангандан кейин 30 календарь кунда) амалга оширди. Бироқ харидор ўз вақтида ҳақ тўламади. 2013 йил августида сотувчи хўжалик судига тўловни ва етказиб берилган товарга ўз вақтида ҳақ тўланмагани учун пеняни ундириш тўғрисида даъво билан мурожаат қилди.

У қарз юзага келган кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин судга бундай даъво билан мурожаат қилишга ҳақлими?

Б.К., АЖ директори,

Е.А., бош бухгалтер.

Самарқанд шаҳри.

– Аввало шуни айтиш ­лозимки, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзи­нинг бузилган ёки ­низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқла­надиган манфаатларини ҳи­моя қи­лишни сўраб хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли (Хўжалик процессуал кодексининг 1-моддаси). Шу сабабли АЖ хўжалик судига қарз ва етказиб берилган товарга ўз вақтида ҳақ тўланмаганлиги учун пеня ундириш тўғрисида даъво билан мурожаат қилишга ҳақли бўлган. Даъвогарнинг талабларига ҳуқуқий баҳони хўжалик суди беради, унинг ўзи қонун талабларига асосланган ҳолда қонуний ва асосланган ҳал қилув қарори қабул қилади.

Сизнинг саволингиздан келиб чиқи­шича, қарз ва пеняни ундириш талаби судга даъво муддати ўтганидан кейин изҳор этилган (Фуқаролик кодексининг (ФК) 150-моддасига кўра умумий даъво муддати 3 йилни ташкил этади), ушбу муддат 2013 йил 16 апрелда тугаган, даъво аризаси эса муддат тугаб бўлгач – 2013 йил 5 августда (амалда даъво муддати тугаганидан кейин 105 кун ўтгач) берилган.

ФК 153-моддасининг биринчи қисмига кўра бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби, даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Бунинг устига, башарти суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак, яъни ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин. Бунда даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги 6 ойида, бу муддат 6 ойга тенг ёки 6 ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин (ФКнинг 159-моддаси).

Суд иш ҳолатларидан келиб чиқиб ўтказиб юборилган даъво муддатини тиклаши мумкин ва етарли асослар мавжуд бўлганда даъво талабларини қондириш тўғрисида ёки даъво муддатининг ўтганлиги сабабли даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши мумкин (ФК 153-моддасининг учинчи қисми).

Павел СИЛЬНОВ,

адвокат.

Прочитано: 1225 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика