Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 48 / 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни

Тинглаб муносабат билдириш лозим

Мамлакатда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг кўп босқичли жараёни маҳаллий ҳокимият органларининг аҳоли билан алоқалари ҳамда фаол мулоқоти кенгайтирилишини назарда тутади, улар ҳудудий тузилмалардаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга ижобий таъсир кўрсатиши ва турмуш сифатини ошириши керак. Икки тарафлама алоқанинг анъанавий каналлари орасида аввалгидек фуқароларнинг шаҳар маъмуриятига мурожаатлари талабгирлигича қолмоқда. Жорий йилнинг 10 ойи ичида Навоий шаҳри ҳокими 92 та ариза олди. Мурожаатларнинг қарийб ярмида ер участкаларини ажратиш ва уй-жой муаммоларини ҳал этишда ёрдам бериш илтимос қилинган. Хатларнинг қарийб бешдан бир қисмида моддий ёрдам кўрсатиш сўралган. Аризаларнинг 15 фоизидан кўпроғи ихтилофли вазиятларни ҳал қилишда ёрдам бериш масалалари билан боғлиқ. Қолганлари – давлат ҳокимияти органлари иши тўғрисида таклиф ва фикрлар, тадбиркорлик ҳамжамияти вакилларининг мурожаатларини ташкил этади.

 

Бундан ташқари, фуқаролар­нинг ариза ва мурожаатларини шаҳар маъмурияти раҳбарининг ўринбосарлари оладилар. Ҳо­кимнинг иқтисодий блок масалаларига мутасаддилик қиладиган биринчи ўринбосари йил бошидан бери 89 та мурожаат, иккинчи ўринбосари эса 43 та ариза қабул қилди, ҳоким ўринбосари ва шаҳар хотин-қизлар кенгаши раиси 34 та таклифни кўриб чиқиб, уларни ҳал этишда ёрдам беришди.

Фуқароларнинг оғзаки муро­жаатлари ҳам эътиборсиз қол­маяпти. Вилоят марказида яшовчи Галина Баранова ногиронлиги ва соғлиғи заифлиги сабабли ҳокимликка қўнғироқ қилиб, унга 8 минг сўмни қайтаришда ёрдам беришни илтимос қилди. Маълум бўлишича, савдо мажмуасида у кир ювувчи восита харид қилган, у аслида бўялган – суюқ совун аралаштирилган сув бўлиб чиққан. Солиқ инспекцияси ходимлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамия­тининг фаоллари контрафакт сотувчисини топишди. Алданган харидорга пулини қайтаришди, қалбаки маҳсулот сотувдан олиб қўйилди, сотувчи эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

Шаҳар раҳбариятининг аҳоли билан учрашувлари ижобий натижа бераяпти. Вилоят марказида 30 та маҳалла қўмитаси ишлаяпти. Бир йил мобайнида ҳар бир маҳалла аҳолиси шаҳар раҳбарияти билан бевосита мулоқотда бўлиш, ўз истаклари ва шикоятларини билдириш имкониятига эгадир. Ушбу учрашувларда ҳоким, унинг ўринбосарлари ва шаҳар маъмурияти етакчи мутахассисларидан ташқари шаҳар ИИБ бошлиғи ва шаҳар прокурори иштирок этади. Бундай мулоқот шакли ҳокимликка фуқароларнинг мурожаатларига тезкор муносабат билдириш, кўтарилган масалалар бўйича жойнинг ўзида қарор қабул қилиш, шаҳар қандай яшаётганлиги, навоийликларни қандай масалалар ташвишлантираётганлигини билиш имконини беради.

Мулоқотнинг интерактив шакллари ҳам тез ривожланяпти. Республика gos.uz портали ва ўзимизнинг минтақавий Navoi.uz сайти мавжуд. Электрон мурожаатлар шуниси билан яхшики, ҳатто аризачи айни кимга мурожаат қилиш кераклигини билмаса-да, улар ҳар доим эгасига бориб етади.

Чунончи, ёзда биз анчагина ғайриоддий хат олдик. Унда Россиянинг Ульяновск шаҳрида яшовчи раҳмдил аёл қайғули воқеани ҳикоя қилган. Маҳаллий темир йўл вокзалида икки ойдан бери пул топиш учун келган ўзбекистонлик киши яшаётган, у қурилишда ишлаб оғир жароҳат олган экан. Иш берувчилар у билан ортиқча пачакилашиб ўтирмай, меҳнатига ҳақ тўламасдан кўчага ҳайдашган. Унинг эса Навоийда фарзандлари бор экан, эҳтимол улар оталарининг забун ҳолидан бехабар бўлишса керак. Аёл уларни топиш ва отанинг ватанига қайтишида ёрдам беришни сўраган. Ҳокимлик гастарбайтернинг ўғилларини то­пибгина қолмай, уларга оталарини олиб келиш, тиббий муассасаларимизда даволашда ҳам ёрдам берди.

Мамлакат фуқароларининг давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилишга доир конституциявий ҳуқуқи 2002 йилда қабул қилинган «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қо­нун билан мустаҳкамланган. У кишининг тегишли тарзда тузилган ҳар қандай аризаси эътиборсиз қолмаслигини кафолатлайди.

 

Алибек ҲАЙИТОВ,

Навоий шаҳри ҳокимли­ги­нинг ариза ва шикоятлар­ни қабул қилиш бўлими мудири.

Прочитано: 2205 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика