Norma.uz

Хизматни ўтаб бўлганга – имтиёзлар

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар учун қандай имтиёзлар назарда тутилган?

 

 

        – 2012–2013 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қу­ролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар барча йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалавр­лар тайёрлашда республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг 27% миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўлдилар.

Ҳарбий қисмлар қўмондонли­гининг тавсияномалари улар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади (Президентнинг 31.05.2012 йилдаги ПҚ-1765-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошиси). Уни Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга1 мувофиқ олиш мумкин. Улар ҳарбий қисм қўмондонининг хизмат даврида ҳарбий хизматчининг ҳарбий интизоми, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлиги натижалари ҳамда ҳарбий хизматчиларни жанговар ва маънавий-маърифий тайёрлаш дастурлари бўйича тест синовларининг якунлари натижаларини ҳисобга олган ҳолда бевосита қўмондонларнинг тақдимномаси ва муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари умумий йиғилишининг қарорига асосан берилади. Тавсиялар бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, рақами ва ҳимояланиш даражасига эга ҳамда «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тасдиқланган шакл бўйича тайёрланади.

Бундан ташқари, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, аммо имтиёзлар бўйича белгиланган қўшимча балларни ҳисобга олган ҳолда танловдан ўта олмаган абитуриентлар республикадаги бошқа олий ўқув юртларига қабул қилиш тўғрисидаги аризаларни тест синовлари тугагандан кейин 10 кун мобайнида беришлари мумкин. Шундан сўнг улар тасдиқланган умумий қабул квотаси доирасида, им­тиёзлар бўйича белгиланган қўшимча баллни ҳисобга олган ҳолда, фанлар бўйича топширилган тест синовлари фанлар тўплами (блоки) ва абиту­риент томонидан тўпланган балларга мувофиқ танлаган бошқа олий ўқув юртларига қабул қилинишлари мумкин (Президентнинг 31.05.2012 йилдаги ПҚ-1765-сон қарори 1-бан­дининг тўртинчи ва бешинчи хат­бошилари; Ўзбекистон Респуб­ликаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларни олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисида низом2).

Римма СОЛОДОВНИКОВА,

эксперт-юристимиз.

 ______________________________________________________

1Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва МХХнинг АВ томонидан 21.11.2012 йилда 2402-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2012 йилдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Прочитано: 1354 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика