Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2013 год / № 48 / Қонун ижодкорлари нималар устида ишлашмоқда

Бюджет кодекси – қонунчилигимиздаги янгилик

Бюджет кодекси тажриба-синов жараёни қандай  ўтади?

Янги ҳужжатнинг мақсад-моҳияти нимада?

 

 

        Бу масалалар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси (ЎзЛиДеп фракциясининг аъзоси) Насимжон АЛИМОВ томонидан қуйида ёритиб берилади.

 

 

 

        ПАРЛАМЕНТ назорати фаолия­тининг муҳим йўналиши бу мамлакатни бошқариш, макроиқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишни тартибга солиш, айниқса иқтисодиёт соҳаларининг ҳамда ҳудудларнинг барқарор ва мувозанатли ривожланишини таъминлашда асосий молиявий ҳужжат бўлган Давлат бюджетини кўриб чиқиш, уни қабул қилиб, ижросини назорат қилишдан иборатдир. Мазкур масала бюджет жараёнининг ўзаро кетма-кетликда боғлиқ бўлган босқичларидан бири ҳисобланиб, унга профессионал нуқтаи назардан ёндашиш учун бюджет жараёнидаги бошқа иштирокчиларнинг вазифалари ва ваколатлари, бюджет тизими, унинг асосий принцип­лари ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш керак бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Рес­публикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги, «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги ва бошқа қонунлари ҳамда шу соҳага тегишли қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар оқилона бюджет сиёсатини юритишнинг ҳуқуқий асослари ҳисобланади. Бундан ташқари, давлат молиясини бошқариш ҳуқуқий асосларини янада мукаммаллаштириш, бюджет сиёсати устуворликларини жой-жойига қўйиш, бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ва давлат хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 2014 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексини (ҳужжатнинг лойиҳаси norma.uz сайтида жойлаштирилган – Таҳририят) эксперимент тариқасида 2014-2015 йиллар давомида уни апробация қилиш шарти билан амалга киритиш таклиф этилмоқда. Шу давр мобайнида ҳужжатга зарур ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади, 2016 йил 1 январдан бошлаб эса Бюджет кодекси тугалланган қонун ҳужжати сифатида амалга киритилади.

 

БЮДЖЕТ кодексини амалга киритишдан кўзланган асосий мақсад амалиётда мавжуд бўлган зиддиятлар ва эскириб қолган меъёр­ларни бартараф этишга ва бюджет жараёни қатнашчиларининг ваколатларини тизимлаштиришга қаратилгандир. Ушбу Кодекснинг лойиҳаси тарақ­қий этган мамлакатларнинг бу бо­радаги илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Лойиҳа Ўзбекистон Рес­публикасининг асосий иккита – «Бюджет тизими тўғрисида»ги ва «Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида»ги қонунларнинг деяр­ли барча меъёрларини ҳамда бюджет жараёнининг алоҳида масалаларини тартибга солувчи олтита қонун, Президентимизнинг фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари ва идоралараро меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз ичига қамраб олади.

Амалдаги моддаларни кенгайтириш билан бирга Бюджет кодекси лойиҳасига бюджет жараёни қатнашчиларининг ваколатларини, давлат қарзлари асосларини, бюджет ижросини назорат қилишни ва бюджет қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни акс эттирувчи янги моддалар киритилган.

Бундан ташқари, ҳужжат лойи­ҳасида давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қамраб олинган, бюджет маблағларининг манзиллилик ва мақсадлилик хусусияти, бюджет маблағларидан натижавий ва самарали фойдаланиш, ягона ғазна, масъулият, оммавийлик ва ошкоралик каби қўшимча тамойиллар киритилган ва тушунчалар рўйхати кенгайтирилган.

Бюджетлараро муносабатлар тизими такомиллаштирилиб, қо­нуний мустаҳкамланмоқда, бюд­жетдан маблағ олувчилар фаолияти натижалари билан бюджет ха­ражатларини режалашти­ришнинг боғлиқлигини таъмин­лайдиган ўр­та муддатли бюджетни режалаштириш ва дастурли бюджетлаш­тириш ­принципларини амалга киритиш учун шарт-шароитлар яратилмоқда. Яъни, ўрганилган мамлакатларда бюджетни шакллантириш ва тузиш уч йиллик истиқбол учун амалга оширилади. Шу муносабат билан Бюджет кодекси лойиҳасида бюджетни уч йиллик даврга шакллантириш учун пойдевор қўйилган.

Бюджет ижроси қисмида тас­диқланган Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тасдиқланган параметрларига ўзгартириш киритиш тартиби соддалаштирилмоқда.

Амалдаги Солиқ кодекси билан биргаликда Бюджет кодексини қа­бул қилиш давлат молиясининг халқаро стандартларига мос келадиган, бирхиллаштирилган ягона қонунчилик базасини шакллантириш имконини беради.

Кодекс лойиҳасида кўзда тутилган меъёр ва тартибларни амалга ошириш бюджет жараёнининг бар­ча босқичлари ва даражаларида ягона ҳуқуқий меъёрлар ва ёндашувлар қўлланишини таъминлайди ва бюджет жараёни барча қатнашчиларининг ишларини осонлаштиради.

Хусусан, Бюджет кодекси лойи­ҳасига амалдаги меъёрларни кен­гайтириш билан бир қаторда, бюджет жараёни иштирокчиларининг ваколатлари, давлат томонидан маблағ жалб қилиш, бюджет ижроси устидан назорат ва бюджет қонунчилигини бузганлик учун жа­вобгарликни акс эттирувчи янги моддалар киритилган.

 

Бундан ташқари, лойиҳада давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳам қамраб олинган, ­тушунчалар рўйхати кенгайтирилган ва ­бюджет маблағларининг манзилли ва мақсадли сарфланиши, бюджет маблағлари сарфланишининг натижавийлиги ва самарадорлиги, ғазнанинг ягоналиги, жавобгарлик, очиқ-ойдинлик (ошкоралик) каби бюджет тизими тамойиллари ҳам киритилмоқда.

Шу билан бирга бюджет жараёни барча иштирокчилари ҳамда турли даражадаги бюджетларнинг ваколатлари чегаралаб қўйилмоқда.

Бюджетлараро муносабатлар тизими такомиллаштирилди, шунингдек бюджетнинг ўрта муддатли режалаштириш механизмини жорий қилиш учун замин яратилди, бюджетдан маблағ олувчилар фаолияти натижалари билан бюджет харажатларини режалаштиришнинг боғланишини таъминловчи дастурий бюджетлаштириш элементлари киритилди.

Бюджет ­ижроси қис­мида ­Давлат бюджети ва дав­лат мақсадли жамғар­малари бюджетла­ри тас­диқ­ланган па­раметрларига ўзгартириш киритиш тартиби соддалаштирилди.

Бюджет кодекси лойиҳасида:

молиявий ҳисоботларнинг хал­қаро стандартларига мувофиқ давлат секторида бухгалтерия ҳисоби стандартларини жорий қилиш;

расмий сайтда бюджетлар параметрлари ҳамда Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ижроси тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш;

бюджет ташкилотларида текширишлар даврийлиги ва муддатларига чеклов киритишни назарда тутувчи меъёрлар ва қоидаларни тизимлаштириш кўзда тутилган.

Умуман олганда, қабул қили­наётган Бюджет кодекси амалдаги Солиқ кодекси билан бир­галикда ягона ­унификациялаштирилган, халқаро стандартларга жавоб берадиган, давлат молияси қонун­чилиги базасини шакллантириш имконини берадиган ҳужжат бўли­ши кутилмоқда.

Қонун лойиҳаси бугунги ­кунда кенг омма муҳокамасига қўйил­ганлиги муносабати билан мутахассислардан уни янада мукаммаллаштиришда ўз таклифлари билан фаол иштирок этишларини кутиб қоламиз.

Маъруф УСМОНОВ тайёрлади.

Прочитано: 6904 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика