Norma.uz

Сансалорчи уста

Уйимни пудрат шартномасига кўра иссиқликни изоляцияловчи материаллар билан таъмирлаган тадбиркор ишини тугатмади. 2013 йил майида суднинг апелляция инстанцияси уни менга пуллик компенсация тўлаш ва барча ишларни шартнома доирасида тугатишга мажбур қилди. Суд ижрочилари томонидан ижро ишини юритиш қўзғатилди. 2013 йил августида тадбиркор пулни тўлади, бироқ барибир ишни бажармади. Унинг вакили буни улар суднинг ҳал қилув қарори устидан кассация шикояти берганликлари билан изоҳлади. Орадан 4 ой ўтди. Кассация қанча вақт чўзилиши мумкин? Уни ишни бажаришга мажбур қилишнинг бошқа қонуний усуллари борми?

Б.Олимов.

Самарқанд шаҳри.

– Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан кейин – ФПК) 318-моддасига мувофиқ апелляция инстанцияси судининг ажрими (қарори) чиқарилиши биланоқ дарҳол қонуний кучга киради. Қўлингиздаги ижро варақаси бунинг тасдиғидир. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон, бундан кейин – Қонун) фу­қаролик ишлари ва хўжалик ни­золари бўйича судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари ижро этилиши керак.

Қонуннинг 23-моддасига кўра суд ижрочиси ижро ҳужжатини ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни қўзғатиши шарт. Қонуннинг 30-моддасига мувофиқ ижро ҳаракатлари иж­ро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун белгиланган муддат (5 кун) тугаган кундан эътиборан кўпи билан 2 ой муддат ичида ижро этилиши керак. Қонуннинг 44, 45-моддаларига мувофиқ ихтиёрий равишда ижро этиш муддати ўтгач суд ижрочиси мажбурий ижро этиш чораларини қўллашга ҳақлидир. Қонуннинг 46-моддасига кўра уларга қуйидагилар киради:

1) ундирувни қарздорнинг пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш;

2) ундирувни қарздорнинг бош­қа шахсларда турган пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш;

2-1) ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига, шу жумладан, қарздор ундирувчи сифатида иштирок этаётган ижро ҳужжати бўйича унга тегишли бўлган маблағларга қаратиш;

2-2) ундирувни қарздорга тегишли бўлган алоҳида мулкий ҳуқуқларга қаратиш;

3) ундирувни қарздорнинг иш ҳақи, стипендияси, пенсияси ва бошқа турдаги даромадларига қаратиш;

4) ижро ҳужжатида кўрсатил­ган муайян ашёларни қарз­дордан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш;

5) ижро ҳужжатининг ижро этилишини таъминловчи қонунларга мувофиқ кўриладиган бошқа чоралар.

Сиз суд ижрочисига суднинг ҳал қилув қарорини ижро этишга тўсқинлик қилаётган сабабларни аниқлаш учун ёзма ариза билан мурожаат қилишга ва кейин­чалик унинг жавобини юқори органга мансабдор шахснинг ҳа­ракатлари ­устидан қилинган шикоятга илова қилишга ҳақли­сиз.

ФПКнинг 380-моддаси ва Қо­нуннинг 32-моддасига кўра сиз ҳал қилув қарорини чиқарган судга ҳал қилув қарорини ижро этиш тартибини ўзгартириш ва ушбу пулга бошқа пудратчини таклиф этиш учун бажарилмаган ишлар қийматини ундириш тўғрисида ариза билан муро­жаат қилишингиз мумкин.

ФПКнинг 3481-моддасига кў­ра қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарорлари устидан кассация шикояти берилиши мумкин. Бироқ апелляция инстанциясида фуқа­ролик ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ажрими (қарори) кассация тартибида кўрилиши мумкин эмас. Чамаси, сиз билан пудрат шартномаси тузган тадбиркорнинг вакили сизни чалғитмоқчи бўлган.

 

 

Алексей НИЯЗМЕТОВ, юрист.

Прочитано: 868 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика