Norma.uz

Ҳам ривожланиш учун, ҳам ҳордиқ учун

 

Ўтган ҳафта «Ўзэкспомарказ»да «Ўзбекис­тон матбуоти» III миллий кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда 60 дан ортиқ маҳаллий ва 10 та хорижий компания иштирок этди.

 

Улар кенг доирадаги ишбилармонлик, таҳлилий, ўқув, кўнгилочар ахборотни тақдим этадиган ўз газета, журнал, китоб ва интернет-ресурсларини тақдим этдилар. Шуни қайд этиш жоизки, кўп сонли ташриф буюрувчилар босма нашрлар стендлари олдида тўхтаб, республика, идоравий ва мустақил газеталар билан танишдилар, нашрларнинг сўнгги сонларини сўрадилар ва материалларнинг мавзувий тахламлари билан танишдилар.

Газета ва журналларнинг аксарияти бугунги кунда ўз электрон версияларига эга бўлиб, улар ҳам кўргазмаларга қўйилган эди. Гарчи электрон сайтлар аста-секин босма нашрларни сиқиб чиқараётган бўлса-да, кўргазмада маълум бўлишича, ташрифчиларда босма нашрларга ҳам қизиқиш анчагина катта бўлган.

Кўргазмада «Солиқ ва божхона хабарлари», «Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести», «Норма» газеталари, «top» реклама журналини чиқарувчи «NORMA» газеталари бирлашган таҳририяти» ҳам иштирок этди. Шуни таъкидлаш лозимки, ихтисослашган иқтисодий ва ҳуқуқий нашрлар билан қизиқувчи меҳмонларнинг қадами компания стендлари олдидан ҳеч ҳам узилмади. Уларнинг эътиборини «NORMA» иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти чоп этаётган босма ҳамда электрон китоблар, хусусан бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш бўйича китоблар жалб этди.

Кўргазма Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Вазирлар Маҳкамаси кўмагида ўтказилди.

«Ўзбекистон матбуоти» кўргазмаси хилма-хил китоб маҳсулоти – ихтисослаштирилган, ўқув, кўнгилочар адабиётларини тақдим этди. Кўргазма доирасида «Йилнинг энг яхши китоби» бешинчи рес­публика танлови натижалари бўйича мукофотлаш ўтказилди.

Давлатимизнинг кўмаги ва жамиятнинг эҳтиёжи мамлакатда журналистикани ривожлантиришнинг пойдевори бўлиб хизмат қилади. Бугунги кунда Ўзбекистонда 1300 дан ортиқ оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказилган. Уларнинг жамиятдаги роли тобора ошиб боряпти.

Президентимиз томонидан Ўзбекистон Респуб­ликаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисида илгари сурилган Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасида «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш назарда тутилган, у қонун йўли билан ОАВ позициясини мустаҳкамлайди, улар фаолиятининг очиқ-ошкорлигини таъминлаш мақсадида уларнинг давлат органларининг ахборот хизматлари билан ҳамкорлигини тартибга солади.

Ўз ахборотимиз.

 

 

Прочитано: 754 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика